У-20 Мундиал. Ўзбекистон плей-оффга чиқиши учун қандай имкониятга эга? (Математика)

Кеча тунда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги ёшлар жамоамиз Янги Зеландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. 3 тур олдидан, жамоамизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини кўриб чиқамиз. Хўш, бизни Гватемала билан бахсадаги қандай натижа қаноатлантиради? Нариги ўйиндаги ҳисоб гуруҳдаги ҳолатга таъсир қиладими? Кейинги рақибларимиз ким бўлади?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ўтказилган Янги Зеландияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятни сақлаб қолди. Шунга қарамай, барчаси ўз қўлимизда деб бўлмайди.

Abbos

Сўнгги турда жамоамиз Гватемала устидан 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонса ҳамда Аргентина Янги Зеландияни мағлуб этса, Ўзбекистон 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқади. Регламентга кўра, 6 гуруҳдаги энг яхши натижа қайд этган 4 та учинчи ўрин соҳиблари ҳам плей-офф йўлланмасига эга чиқади.

Агар Зеландия сўнгги турда мезбонларга ютқазмаса (дуранг ёки ғалаба), унда ёшларимиз 3-ўрин билан кейинги босқичга чиқишлари мумкин. 3-ўринни эгаллаганлар рейтингида тузишда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинади:

1) тўпланган очколар;

2) тўплар фарқи;

3) урилган голлар сони;

4) "ҳалол ўйин" очколари (сариқ ва қизил карточкалар сарҳисоби)

5) қуръа.

4 очко жамғара олсак, энг яхши учинчи ўрин эгаллари қаторида бўлиш эҳтимолимиз жуда юқори. Сабаби, бизда тўплар нисбати ҳам ҳозирги ҳолат учун яхши. Биз учун аслида идеал ечим 3-турда Аргентинанинг йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши, Гватемалани енгишимиз билан параллел содир бўлиши. Бу холат содир бўлса, ортиқча муаммосиз 4 очко жамғарган холда иккинчи поғонани забт этиш имкониятимиз бор. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, айни дамда Янги Зеландияда 4 очко мавжуд. Улар гуруҳда биринчи ўринни олиш имкониятини сақлаб турибди. Аргентина плей-оффда нисбатан кучсизроқ рақиблар билан тўқнаш келиш учун ҳам Океания минтақаси вакилини мағлуб этишга уринади. Ўз-ўзидан савол туғилади. Агар 2 ўрини олсак, плей-оффда қайси гуруҳдаги жамоалардан бири билан тўқнаш келамиз?

Abbos2

Ўзбекистон гуруҳда 2-ўринни эгалласа, "C" гуруҳида (Колумбия, Япония, Сенегал, Исроил) 2-ўринни эгаллаган жамоа билан нимчорак финалда тўқнаш келади.

Ўзбекистон гуруҳда 3-ўринни эгалласа, нимчорак финалда "Б" (АҚШ, Словакия, Эквадор, Фижи) ёки "C" гуруҳи ғолибига қарши майдонга чиқади.

Бугун Жаҳон чемпионатида иккинчи тур ўйинлари давом эттирилади. Плей-офф масаласини ҳал этиш ўз қўлимизда. Гватемала устидан қозонилган ғалаба бизни камида 3 ўрин билан бўлсада турнирдаги юришимизни давом эттириш имкониятимизни кескин оширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдигани
24/05/2023 19:04
Юлдузчага айланган дарвазабонни алмаштириш шарт. Утказилган голларга юз фоиз у айбдор.
ХОЛМУРОДОВ АМИР
24/05/2023 16:43
Факат галаба ва Аргентинанинг галабасини кутамиз
&
Alijon
24/05/2023 15:45
Darvozabon oldinga chiqib ketmasa yaxshi bo'lardi
&
nawruz.eshmurodoff2017@gmail.com
24/05/2023 14:26
Бу ёғи энди асаб бузарлик. 7 ва 17 рақамли футболчиларимиз айниқса
Dolche& Gabana
24/05/2023 19:31
Буффонни сийдик сачраган кузичок углини йукотила 4та голдаям харомини 10000000% айби бор уша искиртни косягини тугирлаб амаллаб ничья уйнади болла так что у харомини аргентинага адаштириб келила оркага йул тополмасин
SHERZOD TOJIEV
25/05/2023 11:16
san it kimsanki birovni bolasini xaromi sanga kim vakolat berdi