U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ ғалабани бой берди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги юришини бошламоқда. Терма жамоамиз хабарингиз бор, Эрон ОТЖга қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳсни сиз сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Таиланднинг Сонгхла шаҳридан репортажимизни бошлаймиз.
Футболчилар ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказиб бўлишди ва кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Навбати билан давлатларнинг мадҳиялари янгради.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг:
Ўйин бошланди. Учрашув якунланганда ғалаба муборак дейиш насиб этсин.
2-дақиқа. Ҳамюртларимиз майдон марказида тўп олдириб қўйишди. Бу эса эронликларга қўл келди. Натижада рақибимиз дарвоза томон биринчи бўлиб зарба берди. Яхшиямки ноаниқ.
4-дақиқа. Даврвозабонимиз тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Яна бир хавфли вазият. Бу сафар ҳам омад биз томонда.
6-дақиқа. Ҳозирча ташаббус эронликлар томонда. Улар тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб турипти. Ўйлаймизки, бу вақтинчалик ҳолат бўлади ва вакилларимиз муносиб қаршилик кўрсатишади.
10-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев тўпни ўзида кўп вақт ушлаб қолмоқда. Унинг ҳаракатларини эса рақиблар олдиндан ўқий олишмоқда ва чора кўришяпти. Эронликлар унда қийинчиликсиз тўпни олиб қўйишмоқда.
11-дақиқа. Ҳожиакбар Алижонов марказда рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
13-дақиқа. Футболчиларимиз ўзларига умуман ўхшашмаяпти. ўзаро боғлиқлик кўринмаяпти. Бу эса рақибга қўл келиб, ҳужумлар уюштирмоқда.
15-дақиқа. Ваниҳоят зарба бердик. Азизжон Ғаниев чарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди. Аммо бироз ноаниқ.
19-дақиқа. Нурилло Тўхтасиновни жуда қўпол тарзда йиқитгани учун Эроннинг 23-рақамдаги футболчиси Ареф Агҳаси огоҳлантирилди.
22-дақиқа. Тайм ўртасига келиб вакилларимиз жонланишди, тўп назоратига эга бўлишмоқда.
24-дақиқа. Али Шожаи қанотдан оширилган тўпни деярли бўш қолган дарвозамизга йўллай олмади. Раҳмат Шожаи.
Маълумот ўрнида, ушбу ўйиннинг видеотрансляциясини сиз сайтимиз орқали қуйидаги ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.
29-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев ўнг қанотдан тўпни шерикларига ошириб бераётганида рақиб ҳимоячиси ҳавфни бартараф этди.
34-дақиқа. Жамоалар бироз темпни тушуришди.
38-дақиқа. Пенальтиииииииииииииииииииииииииииииииии. Бизнинг фойдамизга. Бобир Абдихолиқов жарима майдонида йиқитилди. Ҳакам пенальти белгилади.
40-дақиқа. Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооллллллллллллллллл.
Пенальтидан тўпни Исломжон Қобилов дарвозага киритди.
44-дақиқа. Ухххххххххххххххххххх. Жарима майдонимизда рақиб футболчилари жуда қулай имкониятни бой беришди. Яна омад бизга кулиб боқди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45+3-дақиқа. Биринчи тайм якунланди. Ҳисоб 1:0 бизнинг фойдамизга.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
Эронликлар тайм бошини ҳужум билан бошлашди. Дарвозабонимиз қийин вазият бўлишига қарамай ўзини аямади. Поспонимиз жароҳат олди. Бироқ у ўйинни давом эттира олишини кўрсатди.
51-дақиқа. Эрон таймни яхши бошлади. Худди биринчи бўлимдагидек.
54-дақиқа. Захирадан ўйинга қўшилган Меҳди Гаеди анча фаол. У қаршисидаги ҳимоячимизга анча қийинчиликлар туғдирмоқда. Яхшиямки футболчиларимиз унга охирги паллада зарба беришга имконият қолдиришмаяпти.
58-дақиқа. Гол. Ризо Деҳкҳани жарима майдони ичида кетма-кет зарбалардан сўнг дарвозамизни ишғол қилди.
64-дақиқа. Эрон тўхтамаяпти. Ҳужум кетидан ҳужум. Бизникилар нима учундир уйғонишмаяпти. Яхшиямки, рақиб футболчилари фақатгина битта вазиятдан фойдаланишди.
67-дақиқа. Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров майдонга тушди.
71-дақиқа. Устунлик рақиб томонда. Бизникилар олдинга ўтишда қийналишмоқда.
77-дақиқа. Учрашувни 4184 томошабин бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.
82-дақиқа. Хавфли вазият... Ойбек Бозоров яқин масофадан гол ура олмади. У тепган тўп тўсин устидан ўтиб кетди.
85-дақиқа. Санжар Қодирқулов ўрнига Ислом Кежабоев майдонга тушди.
89-дақиқа. Эронлик футболчи майдонда ётипти. Афтидан бу вақт чўзиш. Чунки терма жамоамиз охирги дақиқаларда темпни оширишга уринаётганди.
90-дақиқа. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
90+5-дақиқа. Учрашув якунланди. Олимпия терма жамоамиз ғалабани бой берди.
Ўзбекистон – Эрон 1:1
Голлар: Исломжон Қобилов пенальти 40 – Ризо Деҳкҳани 58
Фикрлар