U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Хитой ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси чорак финал босқичи доирасида Хитойга қарши майдонга тушади. Мазкур учрашувни баҳрайнлик ҳакам бошчилигидаги гуруҳ бошқариб боради.
Бош ҳакам:
Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфудҳ (Баҳрайн)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн),
Носир Солим Абдуллоҳ Амбусаидий (Уммон)
VAR ҳакам:
Хамис Муҳаммад С.А. Ал-Маррий (Қатар)
AVAR ҳакам:
Ким У Сунг (Жанубий Корея)
Захира ҳакам:
Чиа Энг Ва Жон (Сингапур)
Маълумот учун, учрашув 17 январь куни соат 16:30да старт олади.



Фикрлар