U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Ливан учрашувида фаолият юритадиган ҳақамлар билан танишинг
Бугун Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги бошланади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон U-21 терма жамоаси “C” гуруҳидан жой олган бўлиб, Жанубий Корея, Эрон ва Ливанга қарши баҳс олиб боради.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк турда Ливанга қарши майдонга тушади. Ушбу беллашувни малайзиялик ҳакам бошчилигидаги бригада бошқариб боради.
Бош ҳақам: Туан Мохд Ясин бин Туан Мохд Ҳанафиях (Малайзия)
Ёрдамчи ҳақамлар: Муҳаммад Шафиқ бин Ахмад Саид (Малайзия), Бангбанг Сямсудар (Индонезия)
VAR ҳақам: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
AVAR ҳақам: Муҳаммад Обайд Ҳадим Муҳаммад (БАА)
Захира ҳақам: Исмоил Аднан Исмоил Алҳафи (Иордания)
Маълумот учун, учрашув 7 январь куни соат 19:00'да старт олади.



Фикрлар