У 5 йилга қамалади! Қатарда журналистни жонли эфир чоғида тунаб кетишди! (Видео)

Аргентиналик таниқли журналист Доминик Метсгер Қатар – Эквадор ўйини олдидан жонли эфирда чиқиш қилаётган пайтида тунаб кетилди. Жиноятчиларни қидириш ишлари бошлаб юборилган. Ҳатто, Доминикка ўғри қўлга олинса, қандай жазо бериш кераклиги ҳақида савол ҳам берилди. Келинг, ҳаммасини навбати билан тушунтирамиз.

Domikiq

Метсгер ўз мамлакатида жуда таниқли. У бутун дунёда бўлаётган барча катта воқеалар асосида репортажлар тайёрлашда беназир ҳисобланади. Яқин бир ой ичида уни Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ борасидаги лавҳалари Аргентинанинг энг рейтинги баланд телеканали "Todo Noticias"да мунтазам бериб борилади. Катта эҳтимол билан, мусобақа учун тайёрланган илк кадрлар унинг хотирасида абадий қолиши аниқ.

Мусобақанинг очилиш ўйини олдидан ишқибозлар қуршовидаги журналист жонли эфирда фикр ва мулоҳазаларини билдираётган эди. Кўплаб мухлислар бирданига уни ўраб олди ва кадрга тушиш мақсадида камера атрофига ошиқди. Кейинроқ маълум бўлишича, айнан ўша лаҳзаларда фанатлардан бири Доминикнинг чўнтагидаги ҳамёнини ўғирлаб кетган экан. Метсгер аслида нима бўлганини бир соатдан сўнг тушуниб етди. У маҳаллий полиция вакиллари билан суҳбатлашар экан, барчасини батафсил сўзлаб берди.

Нариги томондан эса, кутилмаган вариант таклиф этилди. “Ўғрини қўлга олгач, қандай чора кўрайлик? 5 йил қамоқ жазоси ёки Қатардан депортация қилиш?” Бу саволдан кейин шошиб қолган қаҳрамонимиз: “Мени жазога аралаштирманг”,-деди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилли эса, мамлакатда ақлли камерлар кўп эканлигини ва албатта жиноятчи қўлга олинишини айтади.

Эътиборлиси шундаки, Қатардаги мундиал кўнгилдагидек ўтиши учун 50 мингдан ортиқ полициячи хизмат кўрсатмоқда. Стадионлар атрофида 15 мингдан ортиқ кузатув камералари ўрнатилган. Катта эҳитмол билан, Доминикни тунаб кетганларда сувдан қуруқ чиқиш имконияти йўқ.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!