У алам устида "Барса"га ўтиши мумкин

  • 15 декабрь, 2021, 20:01
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг "Арсенал" клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда. 

32 ёшли футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Айни вақтда габонлик футболчининг амалдаги жамоаси билан алоқалари ёмонлашган. 

"Кўк-анорранглилар" учун Обамеянг ҳужумни кучайтириш учун номзодлардан бири ҳисобланади. Клуб, шунингдек, Тимо Вернер ("Челси") ва Эдинсон Кавани ("Манчестер Юнайтед") каби вариантларни кўриб чиқмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли форвард бу мавсум АПЛ доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!