У "Арсенал"дан кафолат кутмоқда

  • 19 августа, 2020, 14:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал”нинг захира дарвозабони Эмилиано Мартинес ўзига берилган имкониятан унумли фойдаланиб қолди. Гап шундаки, “канонирлар”нинг асосий дарвозабони Бернд Лено оғир жароҳат олганидан кейин унинг ўрнини эгаллаган аргентиналик голкипер ишончли ўйинлари билан қатор клублар эътиборини қозонди.

Tecno

Айнан мана шу дарвозабоннинг ишончли ўйини “Арсенал”га Англия кубоги мусобақасида ғалаба келтириб, кейинги мавсумда жамоанинг Европа Лигаси гуруҳ баҳсларида қатнашиш имкониятини яратди.

- Менга 10 та жамоа қизиқаётгани ҳақида хабарим бор. Мен уларнинг номини ошкор қила олмайман. “Арсенал”да ҳам муқим ўрним йўқ. Ҳаммасига ойдинлик киритилса, кейин бир қарорга келаман, - деди Мартинес.

Истеъдодли дарвозабон “Арсенал” билан янги шартнома тузишга рози. Бироқ бунинг учун доимий ўйин амалиёти кафолатланишини истамоқда. Чунки Мартинес терма жамоадан чақирув олиб, 2022 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина шарафини ҳимоя қилиш орзусида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию