У "Барселона"дан кетишга рози бўлди
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити ижара асосида бошқа жамоага ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манабага кўра, дастлаб 27 ёшли франциялик футболчи бунга кўнмаган, аммо клуб раҳбарияти унга янги мавсумда таркибда жой йўқлигини маълум қилгандан сўнг фикри ўзгарган.
Умтити бошқа жамоага ўтган тақдирда ҳам "Барселона" унинг маошининг бир қисмини тўлаб беради. Самуэлнинг йиллик маоши 16 млн еврони ташкил этади.
Умтити ўтган мавсум "Барселона" сафида жами 16 та ўйин ўтказди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар