У "Бавария"га қайтди

  • 28 июнь, 2021, 07:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Гамбург" дарвозабони Свен Ульрайх "Бавария"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Свен янги жамоаси сафига эркин агент сифатида текинга келиб қўшилди ва 1 йиллик шартнома имзолади. Айтиш керакки, Ульрайх учун "Бавария" бегона эмас. У 2015-2020 йилларда ҳам ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

32 ёшли Свен Ульрайх  ўтган мавсум "Гамбург" сафида жами 32 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан жами 40 та гол ўтказиб юборди.

Свен бундан ташқари 2008-2015 йилларда "Штутгарт" жамоасида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!