У

Журналист Никола Ширанинг хабар беришича, франциялик форвард Оливье Жиру "Челси" билан янги шартнома имзолади.

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар”нинг 33 ёшли футболчи билан имзолаган шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. Келишув томонларнинг розилиги билан яна бир мавсумга узайтирилиши ҳам мумкин.

Айтиш керакки, “Интер” Жируга 2022 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилган. Аммо, лондонликларнинг таклифи унга кўпроқ маъқул келди.

Оливье Жиру “Челси”га 2018 йилнинг январида 16 млн фунт эвазига “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)