У футбол ўйнашни ўрганиб келсин!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 19 ёшли ярим ҳимоячи Факундо Пельистрини ижарага беришга қарор қилди.
Клуб хўжайинлари ёш футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажриба орттириши учун шундай қилмоқчи. Ҳозирча, уругвайлик ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед”нинг ёшлар жамоасида ўйнаяпти ва ҳали асосий таркибга кирилгани йўқ.
Айни пайтда Пельистрининг агенти мижозига янги жамоа қидиряпти. У футболчини асосан испан клубларига жойлаштириш бўйича иш олиб бормоқда.
Фикрлар