У ҳеч қаёққа кетмайди!

  • 01 Jun 15:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоадан кетиш истагини билдирган Маурисио Почеттинонинг амалдаги шартномасини автоматик тарзда бир йилга узайтириб қўйди.

Tecno

Аргентиналик мутахассис ПСЖни тарк этмоқчилигини билдирганидан кейин унга “Тоттенхэм” ва “Реал”да ишлаш вариантлари тақдим қилинди. Бироқ, парижликлар бош мураббийни олиб қолишга қарор қилди.

Энди Почеттинонинг шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади ва уни ўзига таклиф қилмоқчи бўлган клуб каттагина компенсация тўлашига тўғри келади.

- Почеттинонинг ПСЖ билан яна икки йиллик шартномаси бор ва биз унинг ишидан қониқяпмиз, - деди Париж суперклуби спорт директори Леонардо.

Якунланган мавсумда ПСЖ футболчилари Почеттино бошчилигида Франция кубогида ғолиб чиқди.

Comments

You must be logged in to commet!