"У каби футболчини фақат видео ўйинда кўрганман!"

"Реал" Мадрид вингери Винисиус Жуниор ҳужумдаги шериги Карим Бензема ва ўзи ҳақида фикр билдирди:

"Менинг ўйин услубим кайфиятимга боғлиқ. Хато қилишдан қўрқмайман ва ҳаракат қилишда давом этаман. Ўйинимдан завқланаман. Ўйлашимча, кўп ютуқларга эришдим. Ҳали ёшман ва бундан ҳам кўпроғини қўлга кирита олишимга ишонаман. 

"Карим Бензема инсон ва футболчи сифатида ажойиб. У майдон ва унинг ташқарисида доим ёрдам беради. Бундай шерик билан бирга ўйнаш - орзу. Мен Бензема каби футболчиларни фақат видео ўйинларда кўрганман.

Ҳеч қачон унинг даражасидаги ҳужумчи билан бирга ҳаракат қилмаганман. У майдонда бўлмаган пайти ўрни яққол сезилади. Биз клуб ғалабалари учун бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилишнинг идеал кўринишини намойиш этмоқчимиз".

Маълумот учун, "Реал" сешанба куни ЕЧЛ нимчорак финали доирасида ПСЖга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!