У Конор МакГрегорни назарига ҳам илмади!

  • 22 август, 16:13
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия промоушеннинг асосий юлдузи Конор МакГрегор билан жанг ўтказиш эҳтимолини баҳолади.

 "Макгрегор руҳий жиҳатдан нафақага чиққанга ўхшайди. Ҳозир у мен билан жанг қилишга лойиқ эмас. Мен чемпионман. У юлдуз эди, лекин ҳозир у ҳеч ким. Конор ҳатто рейтингларда ҳам йўқ ! Агар у қайтиб келиб, формага кирса, жанг таклифини ўйлаб кўраман. Аммо энди менда катта жанглар учун янада яхши рақиблар бор - О'Мэлли, Холлоуэй, Махачев",  - дея Топурия сўзларини келтирди ММА Junkie.

 Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни БАА нинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 308" турнирида Топурия Макс Холлоуэйга қарши ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!