У "Лестер"ни "Тоттенхэм"га алмаштирмайди

"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерсни "Тоттенхэм"нинг таклифи қизиқтирмайди. Sky Sports хабарига кўра, шимолий ирландиялик мутахассис бор эътиборини “Лестер”даги фаолиятига қаратган ва Лондон клуби билан музокара олиб бормоқчи эмас.

Хабарингиз бор, матбуотда "Тоттенхэм" Рожерсни жамоа бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўраётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Олдинроқ Лондон клуби Жозе Моуриньони истефога чиқарганди.

"Лестер" Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Тулкилар” мавсумни Чемпионлар лигаси зонасида якунланиш учун яхши имкониятга эга. Премьер-лига якунланишига бор йўғи бешта тур қолди.

Рожерс “Лестер”ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!