У "Манчестер Сити" қолишига шаъма қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласи бўйича гапириб ўтди.

"Ўсишда давом этмоқчиман, бу учун етарлича имкониятга эгаман. Аммо ҳозирги вазиятда клубда муаммолар вужудга келмоқда.

Ўтган мавсум биз учун жуда яхши бўлди, тўртта унвонни қўлга киритдик. Бироқ ҳар бир футболчи "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истайди, аммо Чемпионлар лигасисиз бунга эришиш қийин", - дейди Агуэро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!