У Месси эмас! Роберто Карлос қайси аргентиналик ўйинчини Бразилия терма жамоасига олишини айтди
Футбол афсонаси Роберто Карлос Аргентина термасидан қайси футболчини Бразилия миллий терма жамоасига олиб ўтишни исташини айтди.
- Қайси аргентиналик футболчини Бразилияга олган бўлардим? Энцони. Ҳеч иккиланмасдан айтаман, Энцо Фернандес жуда кучли ўйинчи. У ўйинни яхши ташкил қилади, шунинг ҳисобига тўп ҳужумчиларга етиб боради, — деди Роберто Карлоснинг TyC Sports каналига.
25 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи "Челси" шарафини ҳимоя қилади. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 54 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Аргентина терма жамоаси сафида Фернандес 42 та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар