У МЮдан кетишни хоҳлайди
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Донни ван де Бек клубни тарк этишни ҳохламоқда. Айни пайтда унга келаётган таклифлар, жамоа захирасида қолиб кетаётгани каби ҳолатлар унинг кетиши учун сабаб бўляпти.
Нидерландиялик иқтидорга ҳозирда "Барселона", "Кристал Пэлас" ва "Валенсия" каби клублар қизиқиш билдирмоқда. МЮ ярим ҳимоячининг июнгача бўлган маоши тўлаб бериладиган тақдирда, уни мавсум якунига қадар ижарага беришга тайёр.
Бироқ "қизил иблислар" 24 ёшли истеъдод соҳибини сотиб юборишни режалаштирмаяпти.
Маълумот ўрнида, Донни ван де Бек жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8 учрашувда 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Transfermarkt" порталида ярим ҳимоячининг баҳоси 25 миллион евро этиб белгиланган.
Фикрлар