У "қовун" туширди! Агар VAR бўлмаганида...

Кеча Суперлиганинг 14-тури доирасида “Машъал” клуби Олмалиқдаги стадионда “Бундёкор”ни қабул қилди. Мазкур тўқнашувни кўпчилик кўрган бўлса керак, жамоалар майдонда муросасиз баҳс олиб бордилар ва якунда 1:1 ҳисоби кузатилди.

Иккала клубга ҳам турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни у қадар қониқтирмаётганди. Шу боис “Машъал”га ҳам, “Бунёдкор”га ҳам ғалаба зарурлиги маълум эди. Эскитдан аёнки, бу жамоаларнинг инфратузилмаси, ўйин услуби ва ишга бўлган муносабати ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Натижада, иккала клуб иштирокидаги учрашувлар доим эътибор марказида бўлади.

Аввало, шуни таъкидлаб ўтишни истардикки, “Машъал” – “Бунёдкор” жамоалари бу сафар 24-тўқнашувда майдонга тушишди. Жуда катта устунлик “Қалдирғочлар” тарафида. Негаки, ўзаро беллашувларнинг 19 тасида “Бунёдкор” “Машъал”ни таслим қилган. Ўз навбатида муборакликлар фақат икки маротаба рақибини мағлуб эта олган. Яна учта учрашув дуранг билан тугаган. Айнан кечаги ўйиндаги натижа туфайли жамоалар тарихидаги учинчи дурангга айланди. 2016 йилги мавсумда Тошкентда ва Муборакдаги беллашувларда 0:0 ҳамда 1:1 ҳисоблари кузатилган. “Машъал” “Бунёдкор”ни илк бор 2015 йили мағлуб этган. Ўшанда иккинчи даврада ўз уйида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритган. 2017 йилнинг биринчи даврасидаги тўқнашувида муборакликлар ўз майдонида ягона гол эвазига “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратган. Қолган баҳсларда эса асосан Тошкент вакилларининг қўли баланд келган.

шавкат5

Хўш, ушбу клубларнинг навбатдаги тўқнашуви ҳақида нима дейиш мумкин? Боя айтдик, ўйинни кўпчилик кўрган бўлса керак, чунки телевизор орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди. Аслида “Машъал” – “Бунёдкор” қарама-қаршилиги юзасидан нимадир ёзиш ёки таҳлил қилишни олдиндан режалаштирмагандик. Бунга битта сабаб бор! Ўйин давомида турли тўхталишлар кўп кузатилди. Шунинг учун учрашувни бошқарган Шавкат Насибуллаев биринчи бўлимга 2 дақиқа, иккинчи бўлимга эса 7 дақиқа қўшди. Учрашув охирларида рақиб ўйинчиси Нурилло Тўхтасинов майдондан четлатилди. Бизни мазкур ўйин ва ҳакам ҳақида ёзишга ундаган ҳолат ўша қўшимча вақтда содир бўлди.

шавкат3

“Машъал” жамоаси ҳужумга ўтди. Мезбонлар аъзоси чап қанотдан жарима майдонига яқинлашди, унга рақиб ўйинчилари қаршилик қилишди. “Машъал” футболчиси ҳаракатланаётган маҳалда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Яъни, тўп ён чизиқдан яққол кесиб ўтганди. Аммо ўйин ҳеч нима бўлмагандек давом эттирилди ва якунда ўша ҳужумни Чигози гол билан якунлади, ҳисоб 2:1! “Машъал” жамоасининг хурсандчилигини бир кўрсангиз эди, бу ёқда эса “Бунёдкор” бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов тўп майдондан чиқиб кетганини ҳакамларга тушунтириш билан овора ва жуда асабийлашган эди.

шавкат2

“Машъал” тўп майдондан чиқиб кетган ҳужум натижасида гол урди. Лекин бу вазиятда айб мезбонларда эмас, балки бош ҳакамда эди. У вазиятни тўғри баҳолай олмаган кўринади. Акс ҳолда бу голни ҳисобга олмаган бўларди. Ўша вазиятни диққат билан кузатиб турдим, қарасам Шавкат Насибуллаев гўёки ҳеч нима бўлмаганидек майдон марказини кўрсатди. Шу пайтда “оббо, яна у “қовун” туширди-я”, деган хаёлга бордим. Ишонинг, агар шу учрашувда VAR бўлмаганида гол инобатга олинган ва катта эҳтимол билан “Машъал” “Бунёдкор”ни мағлуб этган бўларди. Лекин VARдагилар қараса бош ҳакам ўйинни тўхтатмади ва голни ҳисобга олди. Шунинг учун ишга аралашмаса бўлмаслигини тушунди ва энди ўйинни майдон марказидан бошлашга рухсат бераётган маҳалда VARдаги ҳакамлар Насибуллаевга тўп майдондан чиқиб кетганини маълум қилишди. Шундан кейин у голни бекор қилди. Сал қолса, бош ҳакам яна танқидлар остида қолиб кетарди, ўша “қовун” туширгани учун.

Ёдингизда бўлса, 12-турда “Насаф” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувни ҳам шу ҳакам бошқарган бўлиб, анча баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган қарорлари билан эсда қолганди. Ўшанда жиззахликларнинг голини бекор қилгани жуда тортишувли вазиятларни келтириб чиқарганди. Ўйин тизгинини қўлдан чиқариб, ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи қарорларга сабаб бўлган дейиш мумкин. Ўшанда Насибуллаев футболчиларга еттита сариқ ва битта қизил карточка кўрсатгани ёдимизда.

шавкат1

Бу сафар “Машъал” – “Бунёдкор” баҳсида ҳам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборган вазиятлар кўзга ташланди. Айниқса, Шавкат Насибуллаев икки жамоа вакилларини орани очиқ қилишга тушиб кетишларига йўл қўйиб берди. Афсуски, ушбу ҳакам бошқараётган охирги ўйинларда турли тушунмовчиликлар, баҳс-мунозаралар ва албатта нотўғри қарорлар қабул қилинаётгани кўриниб қоляпти. Фараз қилинг, агар VAR бўлмаганида “Машъал”нинг иккинчи голи 100 фоиз инобатга олинарди. Кейин нима бўларди? Яна бир жамоа ҳакамнинг нотўғри қарори “қурбонига” айланарди.

Шавкат Насибуллаев мавсум бошидан бери Суперлигада 11 та, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 2 та ўйинни бошқарди.  Ушбу баҳсларда ҳакам 43 марта сариқ карточка кўрсатди. 4 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатган.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, Насибуллаев чемпионат доирасида “Машъал” иштирокидаги дастлабки ўйинни бошқарди. Бунгача Ўзбекистон Кубоги баҳсда “Машъал”нинг “Қўқон-1912”га қарши ўйинида ҳакамлик қилган ва унда муборакликлар мағлуб бўлган. Шунингдек, Суперлигада “Бунёдкор”нинг учта ўйинида ҳам ишлаган. “Машъал”га қарши учрашувидан ташқари “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив”га қарши ўйинини бошқарди. Ўша баҳсларда “Бунёдкор” бир дуранг ва мағлубият қайд этган. Қолаверса, “Бунёдкор”нинг Ўзбекистон Кубогида “Насаф” билан кечган учрашувида дуранг кузатилган.

Эътибор берган бўлсангиз, “Машъал” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари Шавкат Насибуллаев бошқарган ўйинларда ҳали ғалаба қозонмаган. Ўйиндан кейин “Бунёдкор” бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмаслигини, барибир фойдаси йўқ, дея фикр билдирди. Агар Шавкат Насибуллаев ҳакамлик малакасини оширмас экан, унга бўлган танқидлар ва салбий фикрлар янада авж олиб бораверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
07/08/2021 23:13
Равшан Эрматов ва Валентин Каваленколардан сўнг юртимизда ҳакамлик савияси пастга қараб, тушиб бормоқда. ВАР бўлса ҳам хатолар учрамоқда.
Gayrat Juraev
07/08/2021 22:50
СИЗ муалифни ноурин хакорат киляпсиз,жуда уринли хак гаплар айтган
Gayrat Juraev
07/08/2021 22:50
СИЗ муалифни ноурин хакорат киляпсиз,жуда уринли хак гаплар айтган
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
07/08/2021 23:03
aynan shu hakam qatiyyatlik ekan maydonga har qanaqa holatka ham qonun buyicha qaror. chiqaradi.
&
Лучше Насаф
07/08/2021 22:03
кут ковлаябслами бу хакам насаф машалга йон босганига кутинг ачидими гандон