У "Реал" билан хайрлашмоқчи эди, аммо...
Карло Анчелотти "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл нима учун "Бетис"га қарши ўйинда майдонга тушмагани ҳақида гапирди.
Мадрид клуби бош мураббийи Ла Лиганинг 38-туридан ўрин олган ўйиндан сўнг ушбу фикрларни билдириб ўтди.
"У ўйнашни ҳамда мухлислар билан хайрлашишни истади. Бироқ майдонда ўзини яхши ҳис қилмади. Шундай бўлса-да Бэйлда финалга қадар тикланиш учун имконият бор", - деди Анчелотти.
Қайд этиш лозим, 28 май куни "Стад де Франс" стадионида "Реал" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасида Европа чемпионлар лигаси финал ўйини бўлиб ўтади.
Фикрлар