У январда "Барселона"дан кетмоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Аленья жамоадан кетишга яқин турибди.

RAC1 тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани туфайли қишки трансферлар давридаёқ жамоадан кетмоқчи.

Бундан аввалроқ Аленьяга "Хетафе" ҳамда Европанинг бир қатор клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Карлес Аленья жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!