У зарба беришнинг кўп усулини билади

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Европа Лигасининг чорак финал учрашувида “Копенгаген” дарвозасини пенальтидан ишғол қилиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Манчестерликлар таркибида жами 21 та ўйин ўтказган португалиялик футболчи 11 та гол уришга эришди. Бу голлардан 7 таси 11 метрлик нуқтадан киритилган. Бундан ташқари, Бруну саккизта голли пас ҳам оширган.

Сульшернинг айтишича, Фернандеш машғулотлар жараёнида пенальти тепиш учун алоҳида вақт ажратади ва турли усулда зарба йўллашга ҳаракат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)