У17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олди

TIGGO 2 PRO

Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг апрель ойида Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган У17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими механизми ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2025 йил 23 январь куни ўтказиладиган қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон У17 терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олган:

1-саватча

Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Япония
Корея Республикаси
Эрон

2-саватча

Австралия
Яман
Ўзбекистон
Тожикистон

3-саватча

Таиланд
Вьетнам
Ўмон
Афғонистон

4-саватча

Хитой
Индонезия
КХДР
БАА

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Ҳиндистон-2016, Малайзия-2018 ва Таиланд-2023) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!