Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

U23 саралаш баҳсларида гуруҳлардаги ҳолат қандай? Энг яҳши иккинчи ўрин учун даъвогарларда неча очко бор?

Ўзбекистон Эронга ютқазиб қўйган тақдирда...

Бир неча соатлардан сўнг, U23 Осиё чемпионати-2024 саралаш босқич учрашувларининг сўнгги тур баҳслари старт олади. Гуруҳлардаги вазиятдан келиб чиқиб, қуйидаги жамоаларда мусобақанинг финал раундига чиқиш учун яхши имоният борлигини кўришимиз мумкин: Иордания, Жанубий Корея, Ветнам, Япония, Ўзбекистон, Эрон, Ироқ, Қувайт, Хитой, БАА, Тайланд, Малайзия, Австралия, Тожикистон, Саудия Арабистони, Камбоджа, Индонезия ва Туркманистон.

1_3

2_3

2-ўринни эгаллаб турган жамоалар орасида ҳозирча энг яхши тўплар нисбати 4:0 (+4) ни ташкил этмоқда. Мабодо бугун Ўзбекистон Эронга ютқазиб қўйган тақдирда ҳам энг яхши 4 та 2-ўрин эгалари учун бериладиган йўлланмадан бирини қўлга киритиш учун имкониятлари (ҳозирча) етарли. Ушбу саралаш турнирида фақатгина Ироқ терма жамоаси (+19) Ўзбекистондан (+17) яхшироқ тўплар нисбати кўрсаткичига эга бўлиб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ