Уайлдер - Ортис реванш жанги қачон бўлиши маълум бўлди
Ads

Унга кўра, WBC версияси бўйича Жаҳон чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер 2019 йилнинг 28 сентябрида ўз камарини ҳимоя қилади. Шу куни унга кубалик Луис Ортис рақиблик қилади.

Уайлдернинг ўзи Ортисга қарши реванш жангига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, бу боксчилар 2018 йилнинг баҳорида ҳам ўзаро дуч келишган ва ўша жангнинг 10-раундида Уайлдер рақибини нокаутга учратган эди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг май ойида Уайлдер Доминик Бризилни биринчи раундда нокаут этиш орқали камарини ҳимоя қилган эди. Ортис эса ўзининг фаолиятидаги илк ва ягона мағлубиятини айнан Уайлдердан қабул қилган.