Уайлдер 100 млн долларлик таклифни рад этмоқда

Супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер DAZN стриминг тизимининг 100 миллион долларлик таклифини рад қилмоқда, дея хабар беради BoxingNews24 нашри. Бу шартномага кўра, боксчи 3 та жанг ўтказиши керак эи.

Таклифнинг рад этилаётганига нима сабаб бўлаётгани аниқ ошкор қилинмаётир. Манбанинг ёзишича, бокс ва унинг жамоаси режалаштирилган учта жангнинг иккитаси Энтони Жошуага қарши бўлишини ҳисобга олиб, кўпроқ пул олишни мақсад қилган. Британиялик боксчи айни дамда IBF, WBA ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби ҳисобланади. Уайлдер фикрича, бундай имкониятдан кўпроқ ишлаб олиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!