Уч футболчимиз Мисрга қарши учрашувда сариқ карточка олса, кейинги турни ўтказиб юборади
Кеча тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси олимпиада ўйинларига расман старт берилди.
Деярли ҳар куни вакилларимиз иштирокидаги беллашувлар бўлиб ўтади. Бугунги кунги баҳслар орасида кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турган футбол бўйича ЎЗБЕКИСТОН ва Миср ўртасидаги қарама-қаршилик олдидан қизиқарли бир жиҳатни келтириб ўтамиз.
Яъни агар бугун "фиръавн юрти" вакиллари билан ўйинда қуйидаги футболчиларимиз сариқ карточка олса, Доминикан Республикасига қарши 3-тур ўйинида майдонга туша олмайди. Жасур Жалолиддинов, Абдурауф Буриев ва Диёр Ҳолматов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланидаган бўлса, кейинги турни ўтказиб юборади.
Шунинг учун, мазкур уч футболчимиз бугунги баҳсда анча эхтиёт бўлиб ҳаракат қилишлари керак бўлади.
Фикрлар