Уч карра жаҳон чемпиони бўлган велоспортчи ўз жонига қасд қилди

АҚШда велоспорт бўйича трекда уч карра жаҳон чемпиони Келли Кэтлин ўз жоинга қасд қилди. Бук спортчининг ёши 23 да эди, дея хабар беради VeloNews нашри.

Қизнинг отаси Марк Кэтлин сўзларига кўра, спортчининг жасади унинг Калифорния штатидаги уйидан топилган. Ўлимига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча ошкор қилинмаган.

Бундан ташқари бу спортчининг ўлимини АҚШ велоспорт федерацияси вакили Боб Демартини ҳам тасдиқлага: “Унинг дўстлари ва яқин ялари учун ҳозир оғир. Биз уларнинг шахсий ҳётига аралашмаган ҳолда ҳурмат қилиб қоламиз”, – дейди у.

Келли Кэтлин 2016, 2017 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпионатида аёллар ўртасидаги жамоавий пойгаларда олтин медалларни қўлга киритган. 2016 йили Рио-де-Жанейролаги Олимпиадада АҚШ терма жамоаси сафида кумуш медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!