Уч нафар ўзбекистонлик боксчи октябрь ойида жанг қилади

  • 8 сентябрь, 2020, 09:40
  • 0
  • Бокс

Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов, Ўзбекистон чемпионлари Улуғбек Мубинов, Одилжон Aслонов ҳамда Осиё чемпионати совриндори Шукуржон Раҳимов профессионал йўналишда Россиянинг "Patriot" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Боксчиларимизнинг мураббийи Равшан Хўжаевнинг маълум қилишича, уларнинг навбатдаги жанглари октябрь ойига режа қилинмоқда. Ўрта вазнда Одилжон Aслонов (2-0, 1КО) ва биринчи енгил вазнда (59 кг) Шукуржон Раҳимов бир кечада, ярим оғир вазнда (79 кг) Рустам Тўлаганов (3-0, 1КО) бошқа бир жанг оқшомида рингга кўтарилади. Aниқ сана ва рақиблар бўйича ҳозирча маълумотлар йўқ. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.

Од

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!