Учта гранд бир футболчини талашмоқда
“Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньо фаолиятини бошқа клубда давом эттириши кутилмоқда. 31 ёшли ўйинчининг “аристократлар” билан шартномаси мавсум охирида якунланади.
Ҳозирча, томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш бўйича янги келишувга эришгани йўқ. Футболчи атрофида юзага келган вазиятни бир неча клуб кузатиб бормоқда.
Маълумотларга қараганда, А Сериядан “Наполи”, Ла Лигадан “Барселона” ва Англия премьер-лигасида “Ньюкасл” тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Calciomercato нашрининг маълум қилишича, Жоржиньонинг ўзи ҳам фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарши эмас ва ўзига бўлаётган таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр.
Айрим манбалар Жоржиньо 2014-2018 йиллар давомида ўзи ўйнаган “Наполи” клубига қайтишга мойиллик билдираётганини ёзмоқда.
Фикрлар