УEФА аёлларни стадионга кириши тақиқланган мамлакатларда ўйин ўтказмасликни тавсия қилди
УEФА барча аъзоларига, 55 та ассоциацияга ва Европанинг барча клубларига аёллар стадионларга кириши тақиқланган мамлакатларда ўйин ўтказмасликни тавсия қилди.
УEФА президенти Александр Чефериннинг таъкидлашича, тавсиялар ушбу мамлакатларнинг жамоалари билан ўйинларни рад этишга ҳам тааллуқлидир.
Аввал хабар берганимиздек, шу ойнинг бошида эронлик футбол мухлисаси Сахар Ходаяри эркак ниқобида стадионга киришга уринган ва қўлга тушиб, судланган эди. Қамоқ жазоси тайинланишини эшитган футбол ишқибози ўзини ўзи ёқиб юборган ва вафот этганди.
Эслатиб ўтамиз, 1981 йилдан буён Эронда спорт мусобақаларига ташриф буюриш аёллар учун таъқиқланган. ЖЧ-2018 вақтида бу таъқиқ вақтинчалик олиб ташланган.
ФИФА мухлиса ўзини ўзи ёқиб юборганидан сўнг, Эронда аёлларнинг ўйинларга рухсат бериш чораларини текшириб чиқмоқда.
Фикрлар