UEFA "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"ни жазолади
"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" молиявий қоидаларни бузганлиги учун жазоланди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.
“Барселона” 2022 йили номоддий активларни сотишдан олинган фойда тўғрисида нотўғри ҳисобот бергани учун 500 минг евро жаримага тортилди.
"Манчестер Юнайтед" ўз навбатида 300 минг евро жаримага тортилди. Клуб озгина зарар кўргани ҳақида хабар берди.
Европанинг этакчи лигаларида 2023/2024 йилги футбол мавсуми август ойида бошланади. "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" йўл олган Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи сентябрь ойида бошланади.
Фикрлар