УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини қандай якунлаш бўйича турли вариантларни кўриб чиқмоқда

УЕФА 17 март куни коронавирус сабаб Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақаларини тўхтатиши кутилмоқда.

L’Equipe нашрининг ёзишича, агар шундай бўлса, ушбу икки мусобақа беллашувлари фақат бир ўйиндан иборат бўлиши мумкин. Бунда баҳслар нейтрал майдонда ёки қуръа ташлаш усули ёрдамида аниқланган клуб стадионида ўтказилади.

Ярим финал ва финал учрашувлари ўрнига ғолибни аниқлаш учун УЕФА кичик турнир ташкиллаштиришни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг аксарият ўйинлари бекор қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!