УЕФА еврокубокларни 3 ҳафтада якунлаши мумкин
УЕФА ҳамон Еврокубокларнинг жорий мавсумини қандай якунлаш ҳақида бош қотирмоқда.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, УЕФАда Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини август ойида 3 ҳафта ичида якунлаш варианти ҳам бор. Бунгача эса миллий чемпионат ўйинлари якунланиб улгуради.
Бундан ташқари, август ойида Еврокубокларда иштирок этган жамоалар ўз миллий чемпионатлари стартини ўтказиб юбориш ҳуқуқи берилади.
Фикрлар