УЕФА “Копенгаген”ни 19 минг евро жаримага тортди

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Даниянинг “Копенгаген” клубини 19 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Копенгаген” УЕФА чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг “Лестер”га қарши баҳсда мухлислари сабаб жаримага тортилган. 18 октябрь куни Англияда бўлиб ўтган учрашувда даниялик мухлислар ўйин пайтида стадионда пиротехника воситаларидан фойдаланган. Бу эса мусобақа регламентига зиддир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!