УЕФА коронавируснинг футболга таъсири ҳақида баёнот берди

УЕФА шиддат билан тарқалиб бораётган коронавирус эпидемияси туфайли футболда юзага келган вазият ҳақида гапирди. Бу ҳақда Sport24 хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вирус сабаб Италияда чемпионат ўйинлари мухлисларсиз ўтказилмоқда, кўплаб давлатларда эса ўйинлар бекор қилинмоқда.

“УЕФА коронавирус билан боғлиқ вазиятга жуда жиддий қарайди. Биз бўлаётган ҳолатни диққат билан кузатяпмиз ва жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан доимий алоқада бўлиб турибмиз.

УЕФА шунингдек маҳаллий ҳокимиятларнинг ўйинни бекор қилиш борасидаги қарорларини ҳам кузатиб бормоқда”, - деб ёзилади УЕФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ - "Боруссия" Дортмунд беллашуви мухлисларсиз ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!