УЕФА миш-мишларни инкор этди

УЕФА матбуот хизмати бугун “Евро-2020”нинг барча ўйинларини Буюк Британияда ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“УЕФА “Евро-2020” ўйинларини ўтган йили белгиланган форматда ва белгиланган майдонларда ўтказмоқчи. Бу ҳақдаги қарорлар анча аввал қабул қилиниши мумкин эди, аммо ҳозир мезбонларни ўзгартириш режаси йўқ. УЕФА ҳозир бор эътиборини 12 та шаҳардаги ўйинларни мухлислар иштирокида ўтказишга қаратган”, - дейилади ташкилот хабарида.

“Евро-2020” ўйинлари 2021 йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар Европанинг 12 та шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!