УЕФА ПСЖни текширади

УЕФА ПСЖнинг молиявий аҳволини ўргана бошлади. L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, ташкилот бир неча ҳафта олдин Париж клубига бу борада "сўров" юборган.

Клуб Ла Лига томонидан берилган шикоятдан бир неча ҳафта олдин назорат органлари диққат эътиборига тушган.

"Сўров" клубларнинг молиявий назорат органи - ICFC молиявий экспертлари ПСЖ ҳисоботларидаги рақамларни ўрганганидан сўнг юборилган. Ўз навбатида УЕФА бу борада бошқа клубларнинг вазиятини ҳам ўрганмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!