УЕФА раҳбари Россия клублари халқаро майдонга қачон қайтишини айтди
УЕФА президенти Александер Чеферин Россия терма жамоалари ва клублари фақатгина Украина билан уруш ҳаракатлари тўхтатилганидан кейин халқаро майдонга қайтиши мумкинлигини айтди.
- Россия Европа мусобақаларидан қачонгача четлатилган? Украинадаги уруш тугагунича. Шундан кейингина улар қайтади, - деди Чеферина Сербиянинг Sportklub нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоалари ва клублари ушбу мамлакат 2022 йилнинг февралида Украинада махсус ҳарбий амалиёт бошлаганидан кейин халқаро мусобақалардан четлатилган эди.
Шундан бери экспертлар ва мухлислар Россия футбол иттифоқини Осиё ёки Африка футбол конфедерацияларига қўшилишини муҳокама қилиб келади.
Фикрлар