УЕФА Суперкубоги. "Бавария" - "Севилья": Матнли трансляция

ЯНГИЛАШ

119: Серхио Эскудеро сариқ карточка ишлаб олди.

115: Левандовскининг яна бир зарбаси ноаниқ чиқди.

112: Алаба Боатенгга ўз ўрнини бўшатиб берди.

111: "Бавария"нинг бурчак узатмасини Буну қайтариб юборди.

107: Эскудеронинг зарбаси ноаниқ кетди. Жарима майдони ичида уни кўздан қочиришди.

106: Иккинчи овер-тайм старт олди.

105: Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунига етди.

105+: Биринчи экстра таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

104: ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алабанинг зарбасини қайтарган Буну Хави Мартинеснинг бош билан йўллаган тўпини ушлаб қола олмади.

102: Толиссонинг зарбасини Буну қайтарди.

101: Люка Эрнандес ўрнига эса Альфонсо Дэвис майдонга туширилди.

99: Лэон Горецка ўрнига Хави Мартинес майдонга тушди.

97: Андалусияликлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда.

94: Жордан ўрнига Васкес майдонга тушмоқда.

94: Алабанинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

92: Эн-Несерининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

91: Жорданнинг зарбасини Зюле муваффақиятли блоклади.

91: Биринчи экстра тайм бошланди.

90: Учрашув асосий вақти якунланди. Экстра таймлар кўрамиз.

90+: Левандовски ҳужумда қоидани бузди.

90: Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89: Эн-Несери майдон марказидан олдинга чиқиб кетган Нойерни ожиз қолдирмоқчи бўлди. Аммо зарба ўхшамади.

87: Нойер бирга-бир вазиятга чиқиб борган Эн-Несерининг зарбасини қайтариб қолди.

85: "Севилья" пенальтилар сериясига қарши эмас.

82: Жамоалар, асосан, майдон марказида ўйнамоқда.

78: Мюллернинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Аммо тўп дарвозага тушмади.

76: Левандовски Гнабри узатган тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади.

75: Зюленинг бош билан берган зарбасини ҳимоячилар бир амаллаб узоқлаштириб юборди.

72: Гудель Сусо ўрнига майдонга тушди.

71: Сане ўрнига Толиссо майдонга туширилди.

69: Фернандо Санени очиқчасига ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

66: "Бавария"нинг жарима зарбаси бесамар кетди.

63: Саненинг голини ҳам ҳакамлар бекор қилди. Ҳужум давомида ҳимоячилардан бирига нисбатан қоида бузилди.

58: Буну яхши сейв амалга оширди. Саненинг такрорий зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

56: Ракитич ва де Йонг ўрнига Торрес ва Эн-Несери майдонга тушди.

56: Кундега сариқ карточка.

55: Саненинг айланма зарбаси ноаниқ кетди.

51: Левандовскининг голи офсайд сабаб бекор қилинди.

49: Испанлар прессингда яхши ҳаракат қилмоқда.

46: Иккинчи тайм бошланди.

45: Танаффус.

45+: Жордан сариқ карточка ишлаб олди.

45+: Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42: "Севилья"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди.

38: "Севилья" энди олдинга боришга мажбур бўлмоқда. Бу "Бавария" учун бўшлиқлар яратиши мумкин.

35: Люк де Йонгнинг дарҳол қайтарган жавоб голи инобатга олинмайди. Офсайд.

34: ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобни тенглаштирди. Горецка Левандовски ташлаб берган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

31: Жарима майдончасига узатилган навбатдаги тўп ҳам Буну томонидан эгаллаб олинди.

29: Саненинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

28: Эн-Несирига тиббий ёрдам кўрсатилди.

27: Паварнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. Жамоалошлари уни қулай позицияга олиб чиқа олганди.

25: "Севилья" ҳозирча ҳимояда тартибли ўйнамоқда.

22: "Бавария" бирин-кетин ўта хавфли вазиятлар ярата бошлаяпти.

20: Зюленинг бош билан берган зарбаси Люк де Йонгнинг бошига тегиб майдонни тарк этди.

18: Левандовски ва Гнабри офсайдда қолиб кетди. 

16: Гол ўтказиб юборгандан сўнг "Бавария" янада фаоллашди.

13: ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Окампос пенальтидан аниқ фойдаланди.

12: Алабага сариқ карточка.

11: Ракитич пенальти ишлади. 

7: "Севилья" тўпга эгалик қилиш орқали хотиржамликни сақлаб турмоқчи бўляпти.

4: Кутилганидек "Бавария" дастлабки дақиқалардан фаол.

1: Ўйин бошланди.

23:58: Жамоалар майдонга тушиб келиб улгуришди.

23:56: УЕФА Суперкубоги баҳсига хуш келибсиз!

23:55: Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!