“Уэмбли” стадиони авиаҳалокага учраган “Шапекоэнсе” клубининг рангларига бурканди (Фото)
Ads

 

Кеча, 29 ноябрь куни Колумбия осмонида мудҳиш ҳодиса содир бўлди. Бортида Бразилиянинг “Шапокоэнсе” футбол клубининг 27 нафар аъзоси бўлган самолёт ерга қулади.

Умумий ҳисобда ҳаво кемаси бортида 72 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Фожиадан сўнг 6 киши, жумладан “Шапокоэнсе”нинг 3 футболчиси омон қолгани маълум қилинмоқда.

Ушбу нохуш ҳодисадан кейин Европанинг асосий стадионларидан бири – “Уэмбли” “Шапекоэнсе” клубининг рангларига бурканди.

Шу йўл орқали инглизлар авиаҳалокат қурбонларини хотирлар, уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.