"Уэска" - "Атлетико": Матнли трансляция

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Хавьер Онтиверос ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Фелишнинг жуда хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 87'

    Фелишнинг навбатдаги зарбасини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 85'

    Мадридликларга гол кўпроқ керакдек кўринмоқда. Улар ҳужумда фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 82'

    Микель Рико ҳамда Геррейро майдондан олинди. Уларнинг ўрнига Карлос Реал ва Гомес Мартин ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Хави Галан огоҳлантирилди.

  • 78'

    Фелипе бурчакдан оширилган тўпни боши билан йўллади. Тўп баланддан ўтиб кетди.

  • 77'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Амалга оширилган ўзгаришлар ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

  • 75'

    Тажрибали Коке ўйинга қўшилди. У Сауль ўрнида ҳаракат қилади.

  • 74'

    Мезбонлар киперига тиббий ёрдам керак. Коста унга жароҳат етказди.

  • 72'

    Педро Лопез захирага олинди. Унинг ўрнида энди Гастон Сильва ҳаракат қилади.

  • 71'

    Ҳозиргина майдонга тушган Хавьер Онтиверос зарба берди. Бироқ тўп у кутган траекторияда кетмади.

  • 69'

    Борха Гарсия ва Оказаки ўйинни тарк этди. Уларнинг ўрнига қолган вақт мобайнида Хавьер Онтиверос ҳамда Мир Висенте ҳаракат қилади.

  • 68'

    Педро Лопезга нисбатан Коста қўпол ўйнади.

  • 66'

    Икки рақибини чалғитиб, кучли зарба берган Фелишнинг уриниши бироқ ноаниқ бўлди. Ёш вундеркинд бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

  • 64'

    Хаймега жавобан Сауль ҳам узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо у ҳам мўлжалда адашди.

  • 63'

    Хайме бу сафар узоқ масофадан зарба берди. Бироқ бу уриниш ҳам муваффақиятсиз якунланди.

  • 61'

    Льоренте ҳамда Суарес захирага олинди. Уларнинг ўрнига Диего Коста ва Карраско ўйинга қўшилди.

  • 59'

    Бирга-бир вазиятга чиққан Суарес дарвозабонни алдади ва зарба берди. Бироқ посбон бор кучи билан тўп йўлини туса олди.

  • 57'

    Мезбонлар мураббийи шогирдларини иккинчи таймга язши тайёрлагани кўриниб турибди. Улар ҳам ҳужумлар уюштиришни бошлади.

  • 55'

    "Уэска" футболчилари ўйиндаги дастлабки аниқ зарбани йўллади. Марказга оширилган тўпни Хайме боши билан дарвозага йўллади. Облак ўз ўрнида!

  • 52'

    Триппьернинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб юборди.

  • 49'

    Льорентенинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.

  • 48'

    Иккинчи бўлимни ҳам "матрасчилар" фаол бошлади.

  • 46'

    Танаффус!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Анхель Корреа майдонга тушди. У Витолони алмаштирди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 44'

    Тайм сўнгини фаол ўтказган мезбонлар жарима майдони ичидан зарба йўллашни уддалади. Бироқ тўп жуда баланддан ўтиб кетди.

  • 43'

    Бурчакдан етказилган тўпни "Атлетико" футболчилари қайтариб юборишди.

  • 40'

    Витоло ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 39'

    Футболчилар асабларини босволиши зарур. Ҳакам кимгадир огоҳлантириш бериши мумкин.

  • 36'

    "Уэска"нинг тезкор қарши ҳужумини Фелипе бартараф этди.

  • 34'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсиз якунланди. Марказга оширилган тўпни Облак эгаллаб олди.

  • 31'

    "Уэска"нинг камсонли ҳужумларидан бу сафаргиси бесамар якунланди.

  • 28'

    Ўйин темпи юқори эмас. Курашлар, асосан, марказда кечмоқда.

  • 25'

    Фелишнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 24'

    Жарима майдони яқинида Саулга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонларда яхши стандарт юзага келди.

  • 22'

    "Атлетико" марказда тўп назоратини қўлга олди. Симеоне шогирдлари жарима майдонига ёриб киришга шошилмаяпти.

  • 19'

    Бурчакдан оширилган тўпга зарба берган Хайменинг уриниши тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Оказакига узатилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 16'

    Симеоне шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. "Уэска" ҳимоячида бироз саросима кузатилишни бошлади.

  • 13'

    Лодининг марказга узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 11'

    Меҳмонлар рақиб ҳужумларини марказдаёқ тўхтатмоқда.

  • 8'

    Мадридликлар ҳозирча фаолроқ кўринмоқда.

  • 5'

    Мезбонларнинг қарши ҳужуми хавфли тус олишни бошлаган эди. Бироқ Борха Гарсия шеригини тўп билан таъминлай олмади.

  • 3'

    Илк дақиқалардан жамоалар биттидан ҳужум алмашиб олишди. Бироқ ҳар иккала вазият ҳам зарбагача етиб бормади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ихлосмандлари!

    Бугунги матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!