Уэйн Руни Америкага йўл олиши мумкин

Chery Tigo 7 PRO

 

МЛС лигасида иштирок этувчи “Ди-Си Юнайтед” жамоаси “Эвертон” ҳужумчиси Уэйн Рунига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри маълум қилди.

“Ди-Си Юнайтед” бош мураббийи Бен Олсон англиялик футболчига қизиқиш билдираётганини тасдиқлади, аммо келишув якунига етмаганини билдирди.

“Албатта, келишув амалга ошганича йўқ, лекин бизда қизиқиш борлиги рост”, – деди Олсон

Маълумотларга кўра, “Ди-Си Юнайтед” Рунига 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилади.

Жорий мавсумда Уэйн Руни АПЛнинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!