Уэйн Руни

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни "Дерби Каунти"даги илк машғулотини ўтказди. Август ойида 34 ёшли футболчи чемпионшип клуби билан шартнома имзолагани ва у "Дерби Каунти" сафига 2020 йил январида келиб қўшилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Эътиборли жиҳати энди Уэйн "Дерби Каунти" сафида нафақат футболчи, балки мураббий сифатида ҳам фаолият юритади.

Айни дамда Рунининг МЛС чемпионати вакили "Ди Си Юнайтед" билан шартномаси мавжуд.