Уэйн Руни “МЮ”нинг йирик ғалабасидан мамнун

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни “Фейеноорд”га (4:0) қарши Европа Лигаси 5-туридан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ажойиб ғалабага эришдик. Тўртта гол киритганимиздан хурсандман. Иккинчи голдан сўнг ҳаммаси ойдинлашди, 1:0 ҳисоби эса жуда хавфли, ҳар нарса бўлиши мумкин.

“МЮ” учун гол киритганимдан бахтиёрман, бироқ олдинда голлар кўп”, – деди "МЮ" сардори.

Мазкур ўйинда биринчи голга муаллифлик қилган 31 ёшли Уэйн Руни еврокубок баҳсларида киритган голлари сонини 39 тага етказиб олди.