Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал УЕФА Европа лигаси сўнгги саралаш раундининг плей-офф жавоб баҳсидан ўрин олган “Уфа” ҳамда “Рейнжерс” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шотландияда бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган россияликлар икки ўйин натижасига кўра гуруҳ босқичига чиқа олишмади. Аксинча Стивен Жеррард бошчилигидаги “Рейнжерс” эса Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: