“Уфа” футболчилари Ўруновдан ёрдам кутяпти

“Уфа” ҳужумчиси Тимур Жамалетдинов матбуотга берган интервьюсидан жамоага янги қўшилган Остон Ўруновга ишончи катта эканини билдирди.

- Аслини олганда, Остон Ўруновнинг қайтгани зўр бўлди. Унинг кучли томонларини яхши биламиз. Бу футболчи “Уфа”га ёрдам беришга қодир. Ўйинчилар ҳам, мураббийлар штаби ҳам Остонга ишонамиз.

Уни олиб келиш учун бежизга шунча ҳаракат қилинмади. Ўйлашимча, Отсоннинг ўзига ҳам шу ерда ўйнаш ёқимли. Унга омад ва муваффақият тилаган ҳолда, яхши ўйин кўрсатишини кутяпмиз, - деди Тимур Жамалетдинов.

“Уфа” 19 август куни Остон Ўруновни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи премьер-лиганинг бешинчи турида “Зенит”га қарши 75-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ушбу учрашувда уфаликлар чемпион жамоа билан дуранг ўйнаб, питерликлардан бир очко тортиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
22/08/2021 16:54
Бундай имкониятдан фойдаланияб қолгин Остонжон!!!