"Уфа" мураббийи Остон Ўрунов ҳақида гапирди
"Уфа" бош мураббийи Алексей Стукалов Россия чемпионати 26-туридан ўрин олган "Урал"га қарши ўйиндан кейин бошқирдистонликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозирда Урунов 45-60 дақиқа ўйин ўтказишга тайёр. Остон ўзининг фаоллиги билан кўплаб вазиятлар яратди ва рақибга катта босим ўтказди, айнан биз ундан сўраганимиздек", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов "Урал"га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга тушганди.
Фикрлар