UFC 232. Жон Жонс вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди ва бошқа натижалар

Кеча АҚШнинг Инглвуд шаҳрида UFC 232 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий беллашувида Жон Жонс Александр Густафссон билан куч синашди.

Асосий кард учрашувлари:

Жон Жонс рақиби Густафссонни баҳснинг 3-раундида техник нокаут билан мағлуб этиб ярим оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари соҳибига айланди;

Крис Сайборг биринчи раундда ёқ нокаутга учради ва унинг рақиби Аманда Нуньес ғалаба қозонди;

Майкл Кьеза Карлос Кондитани оғритувчи усул билан иккинчи раундда енгди;

Илир Латифи ҳакамлар қарорига кўра Кори Андерсонга имкониятни бой берди (29-28, 29-28, 29-28); 

Александр Волкановски рақиби Чед Мендесни баҳснинг иккинчи раундида техник нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!