UFC 248 натижаси адолатлими ёхуд Адесаньянинг навбатдаги рақиби ким бўлади?
Куни кеча UFC 248 турнири бўлиб ўтди. Аслида бу ҳақида аввалроқ ёзиш ниятида эдим. Баъзи сабабларга кўра, бу бироз ортга сурилди. Бугун, ушбу турнир ҳақидаги таассуротларимни сиз билан ўртоқлашмоқчиман.
Маълумки, марказий жангда ўрта вазн тоифаси чемпиони нигериялик Исраэль Адесанья ҳамда асли кубалик бўлган UFC нинг фахрий жангчиларидан бири Йол Ромеро тўқнаш келди. Барча ушбу қарама-қаршиликдан чиройли жанг кутган бўлса ажаб эмас. Афсуски, тахминлар ўзини оқламади. Бунга асоссий сабаб, Ромеронинг фаол ҳаракат қилмаганлигида бўлди. Ваҳоланки, у чемпионликка даъвогар эди. Даъвогарнинг чемпион билан тенг жанг қилиши эса бу муқаррар мағлубият бўлишини UFC ни кузатиб борадиган мухлисларимиз яхши билишади. Унинг Роналдо Соуза, Лиото Мачида, Крис Вайдман, Люк Рокхолд каби промоушеннинг юлдузларини мағлубиятга учрата олганлиги қандай салоҳиятга эга эканлигини англатиб турарди. Ҳаттоки, Роберт Уиттакер ва Пауло Костадан мағлубиятга учраганда ҳам у ёмон ҳаракат қилмаганди.
Нега, бу жангга бундай тактика қўллаганлиги тушунарсиз бўлди(агар, тактика деб айтиш мумкин бўлса). Тўғри, унинг ёши 42 да...эҳтимол бу ҳам ўз таъсирини кўрсатгандир. Бироқ, чемпионлик жангида рингга кўтарилдими, мухлислар учун ҳам муносиб ҳаракат қилиши лозим эди. Қолаверса, у чемпионлик учун яхши имкониятни ҳам кўкка совурди.
Чемпион Адесанья ҳам ғалабага лойиқ ҳаракат қилди деб айтиш фикридан йироқмиз. Аслида, тенг жанг бўлди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, унга чемпионлик фактори қўл келди ва устунлик унга берилди.
Энди нигериялик жангчининг чемпионлик камарига ким даъвогар бўлиши мумкин? Шубҳасиз, Пауло Коста! Бразилиялик атлет дуч келган рақибини аяб ўтирмаяпти. У сўнги жангида айнан Ромерони мағлуб этганди. Катта эҳтимол билан Дана Уайт Исраэль Адесанья ва Пауло Коста жангини ташкил қилса керак. Иккинчи вариант сифатида Жаред Каннонир ҳамда Даррен Тилл ўртасидаги эҳтимолий жанг ғолибини айтишимиз мумкин.
Хуллас, бу борада ҳам тез орада янгилик эшитиб қолсак керак.
Иккинчи марказий жанг ҳақида тўхталсак, унда “Сомонча” деб аталадиган двизион вакилалари Вейли Жанг ҳамда Йоанна Енджейчик ўртасидаги қарама-қаршилик жуда қизиқарли кўриниш олди. Бемалол “йил жанги”га ҳам даъвогарлик қила олса керак назаримда...
Якунда, Вейлининг ғалабаси эътироф этилди. Кўпчилик буни шубҳали, баҳсли қарор сифатида эътироф этишди. Лекин шуни айтиш мумкинки, бу адолатли бўлди. Албатта, бу шахсий фикрим. Тўғри, Енджейчик кўп зарбалар йўллади. Бироқ буни аксарияти ҳимояга тегди. Вейли эса аниқлик борасида юқори кўрсаткич қайд этди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди.
Эндиликда Вейли Жанга ким қаршилик кўрсата олади ёхуд унинг навбатдаги рақиби ким бўлади?
Катта эҳтимол билан Роза Намаюнас ҳамда Жессика Андраде жуфтлиги ғолибига қарши октагонга кўтарилса керак. Супер енгил вазн тоифаси чемпиони Валентина Шевченко билан жангини эса бутун ММА олами вакиллари ҳамда мухлислар кутаётганлиги аниқ. Бу қарама-қаршилик “катта жанг” бўлади. Демоқчиманки, улар ўртасидаги тўқнашув ҳам тез орада ташкил этилса керак. UFC нинг хусусан Дана Уайтнинг ютуғи ҳам айнан шундай жиддий жангларни тез-тез уюширишидадир.
Кўрамиз воқеалар ривожи қандай кўриниш олар экан...
Фикрлар